UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  8 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  2 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  24 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   27 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  9 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  28

Превью. “Металлург” - “Сўғдиёна” Янгиликлар

Превью. “Металлург” - “Сўғдиёна”

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур доирасида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Эътиборингизга жамоаларнинг Бекободдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 7-турида “Сўғдиёна” меҳмонда “Металлург”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳснинг 9 дақиқасида Ислом Қобилов ҳисобни очган эди. 21 дақиқада Достон Турсунов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган бўлса, 49 дақиқада Ғулом Ўрунов ҳисобни пенальтидан қисқартиришга муваффақ бўлган эди. 54 дақиқада Жаҳонгир Абдумўминовнинг ошириб берган тўпини Мирғиёс Сулаймонов дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа ўйинда 3:1 ҳисобда “Металлург” ғалаба қозонган эди.

Иккинчи давра 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди. Баҳснинг 37 дақиқасида Иззатилла Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, 46  дақиқада Аюбхон Нўмонов  ҳисобни тенглаштирди. Санжар Рашидов 80 дақиқада жарима зарбасидан унумли фойдаланиб гол киритди.  Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида (90+3) Иззатилла  Абдуллаев ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келган бўлса, сўнгги дақиқаларда Алишер Зиёвутдинов (90+6) гол киритди.  Ўйин 3:2 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди.


ЎЙИННИ  ЗОКИР ҚОДИРОВ   БОШҚАРАДИ
“Металлург” – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар: 
З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), С.Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л.Қўчқоров

ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Металлург” ҳамда “Сўғдиёна”  клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган.“Металлург” ҳисобида 12 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 13 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  жиззахликлар томонида:  45:48. “Металлург”  ўзаро ўйинларда 43 очкони қўлга киритган бўлса , “Сўғдиёна” 46 очкони қўлга қиритган.  “Металлург”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  ҳам 4:0

“Металлург” майдонида сўнгги 5 йилда ўтган барча учрашувлар:
12.05.2017 «Металлург» – «Сўғдиёна» 3:1
05.03.2016 «Металлург» – «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015  «Металлург» – «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» – «Сўғдиёна» 2:1
20.04.2013 «Металлург» – «Сўғдиёна» 0:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Бекободдаги 16 та ўйиндан 11 тасида “Металлург” , 2тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.


ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 5 апрель куни соат  16:00 да А.Анохин  стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 6 апрель  куни 20:00 да “Металлург” стадионида ўтказилади.

ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТ

Бир неча йиллар давомида “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келган Дилмурод Каримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Алишер Зиявуддинов, Дониёр Одиловлар илк бор собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боришади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика