UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор” фойдасига. Тошкентликлар 19 та ўйинда ғалаба қозонишган. 3 та ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 51-22.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йили Бекободдаги ўйинда кузатилганди. Ўшанда бунёдкорчилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашганди. Энг сермаҳсул учрашув эса ундан бир йил муқаддам Тошкентдаги учрашувда қайд этилган. Қалдирғочларнинг тўртта голига бекободликлар иккита аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришган.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
20.10.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
19.07.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2




Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 15 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, бир марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси “саналарди”. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. Аммо ўтган мавсумдан “Бунёдкор” стадиони ЎФА балансига ўтказилди ва у “Миллий” стадион деб юритилаяпти.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 351 та учрашув ўтказган. Шулардан 235 тасида ғалаба қозонган, 67 тасида дуранг ўйнаган, 49 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 657:224. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика