UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  4

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Динамо" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби 21-турда Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.
«Машъал» – «Динамо»
26 сентябрь 2014 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, А.Усмонов, Т.Гайнулин, И.Ибрагимов
Назоратчи: Р.Айтеков

Бу икки клуб олий лигада 27 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 13 ўйинда ғалаба қозонишган, 2 учрашув дуранг билан якунланган. “Динамо” ҳам  13 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида тенглик – 33:33. Ўзаро ўйнларда “газчилар” 41 очко,  “Динамо” эса ўз ҳисобига 38 очко ёзиб қўйган.

“Машъал”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Динамо”нинг “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 5:0 ни ташкил қилади.

Биринчи даврада “Машъал” Самарқанддан ғалаба билан қайта олган. Дастлабки бўлим сўнггида Абдулла Набиев ҳисобни очганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Жамшид Ҳасанов мезбонлар дарвозасига гол уриб ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлим охирида Зафар Тўраев “Динамо”ни мағлубиятини таъминлаган голни урганди – 1:2.  

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:

05.10.2012 «Машъал» - «Динамо» 2:0
19.03.2011 «Машъал» - «Динамо» 1:0
13.06.2010 «Машъал» - «Динамо» 2:1
06.03.2009 «Машъал» - «Динамо» 1:0
28.09.2008 «Машъал» - «Динамо» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Муборакда бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 10тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. Фақат битта ўйин дуранг билан тугаган. Яна иккита учрашувда эса “Динамо” сафардан уч очко билан қайтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика