UZ

Сўнгги янгиликлар

14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  0 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  1 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  7 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  16 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  6 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  8 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  4 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Андижон" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Андижон"

Муборак шаҳрида "Машъал" ҳамда "Андижон" клублари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтади.
«Машъал» (Муборак) – «Андижон» (Андижон)
15 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар
: Д.Пислегин, Н.Рўзимов, О.Абдувасилов, Д.Жалимов.
Назоратчи: А.Попов.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 25 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 15 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 35:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 48, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Биринчи даврада водийдаги ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни 83-дақиқада Зоҳир Қўзибоев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:

03.09.2012 «Машъал» - «Андижон» 1:0
15.10.2011 «Машъал» - «Андижон» 4:0
20.03.2010 «Машъал» - «Андижон» 1:0
24.05.2009 «Машъал» - «Андижон» 2:0
10.07.2008 «Машъал» - «Андижон» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. 11 бор муборакликлар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Фақат 1 марта “бургутлар” воҳадан бир очко билан қайтишган (1995 йил). “Андижон” Муборакдаги охирги 5та ўйинда гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика