UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Превью. "Локомотив" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Андижон"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Андижон" клубини қабул қилади.
«ЛОКОМОТИВ» – «АНДИЖОН»
28 апрель. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Р.Копадзе
Назоратчи: Б.Галеев.

“Локомотив” ва “Андижон” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та  ўйинда дуранг қайд этилган. 4 учрашувда эса “бургутлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида ҳам “Локо” олдинда - 21:17. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 24 очкони, “Андижон” эса 15 очкони  қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “бургутлар” элитада қатнашишмаганди. 2012 йил “Локо” майдонидаги баҳсда ҳисобни меҳмонлар вакили Владимир Шишелов очганди. Ислом Тўхтахўжаевнинг учрашув охирида урган голи жамоаларга дуранг тақдим этган – 1:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
11.05.2012  «Локомотив» – «Андижон»  1:1
18.09.2010  «Локомотив» – «Андижон»  2:0
09.11.2009  «Локомотив» – «Андижон»  2:2
29.06.2008  «Локомотив» – «Андижон»  2:0
25.11.2007  «Локомотив» – «Андижон»  0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” cўнгги марта “Локомотив” уйидан 2007 йилги мавсумда уч очко билан қайтган. Умуман олганда ўша ғалаба “бургутлар”нинг сафарда қўлга киритилган ягона ғалабалари бўлиб турибди. Қолган ўйинлардаги натижалар қўйидагича – 2 дуранг, 4 мағлубият.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика