UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  1 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1

Превью. "Гулистон" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Гулистон" - "Нефтчи"

“Гулистон” ҳамда “Нефтчи” клублари олий лигада шу кунгача 9 бор куч синашишган.
«ГУЛИСТОН» – «НЕФТЧИ»
21 сентябрь. Гулистон. “Гулистон” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Нефтчи” 8та ўйинда ғалаба қозонган. 1та учрашувда дуранг қайд этилган. “Гулистон” фарғоналикларни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида устунлик табиийки “Нефтчи” томонида: 28:4. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 25 очкога эга бўлган, “Гулистон” эса атига 1 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Гулистон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг. “Гулистон” ҳисобида ғалаба йўқлигини ёздик.

Биринчи даврада Фарғонада “Гулистон”ни йирик ҳисобда таслим қилганди. Дилёрбек Эрматов, Иқбол Акрамов биттадан гол уришган бўлса Анвар Бердиев дублга эришганди. Меҳмонлар сафида битта жавоб тўпини Носир Отақўзиев киритганди. Иккинчи даврада Отақўзиев “Нефтчи” сафида ўйнаётганидан хабарингиз бор.

Гулистонда бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:
02.11.2003 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:3
06.08.2000 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:2
13.11.1994 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:2
23.10.1993 «Гулистон» - «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Гулистон”ягона дурангни ўз майдонидаги баҳсда қўлга киритган (1993 йил). Охирги учта ўйинда “Нефтчи” сафарда бу рақибни мағлуб этиб келмоқда, бундан ташқари “Гулистон” бу ўйинларда гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика