UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  11 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  2 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  23 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1

ПРЕВЬЮ. «ГУЛИСТОН» - «БУНЁДКОР» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ГУЛИСТОН» - «БУНЁДКОР»

“Гулистон” ва “Бунёдкор” олий лигада бир марта тўқнаш келишган.
«Гулистон» (Гулистон) – «Бунёдкор» (Тошкент)
23 октябрь. Гулистон. “Соғлом Авлод” стадиони. 15:30.
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

Шу йилнинг 29 март куни Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтганди. Ўша ўйинда Камолиддин Мурзоев томонидан урилган ягона гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.

“Гулистон” бу мавсум ўз майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 5тасида ғолиб чиққан. Бир бор дуранг ўйнаган ва 4 марта рақибларга имкониятни бой бериб қўйган.

“Бунёдкор” эса бу мавсум сафардаги 10та учрашувнинг 6тасида зафар қучган, 3 бор дуранг ўйнаган ва 1 марта ютқазиб қўйган.

22-турдан сўнг “Бунёдкор” ҳисобида жами 52 очко мавжуд, “қалдирғочлар” пешқадам бўлиб туришибди. “Гулистон” эса 22та ўйинда 20 очко жамғариб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

“Қалдирғочлар” сафида Олександр Пишур энг кўп гол урган – 17та. Украиналик футболчи ўтган турда гол уриб чемпионат тўпурари Фарҳод Тожиевга етиб олди.

“Гулистон” тўпурари Мўйдин Мамазулумов ҳисобида 6та гол мавжуд. Бу ҳужумчи клубга иккинчи даврада келганини эслатиб ўтмоқчимиз. Мамазулумов биринчи даврада “Олмалиқ” сафида битта гол урганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика