UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  0 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1

Превью. "Динамо" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Қизилқум"

Самарқандда "Динамо" клуби олий лиганинг 3-турида "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«ДИНАМО» – «ҚИЗИЛҚУМ» 
4 апрель 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, А.Қўлдошев, В.Лушин, К.Расулов.
Назоратчи: Ш.Жумаев.

Бу икки клуб олий лигада 30 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 12тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” 41та гол урган ва 38та ўтказиб юборган. “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 44 очко ишлаб олган. Самарқандликларнинг кўрсаткичи эса 38 очко. “Қизилқум”нинг олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабси – 6:1 га тенг.

2014 йилнинг биринчи даврасида “Қизилқум” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Шерали Жўраев ва Алишер Холиқов “Динамо” дарвозасига тўп киритишганди. Самарқандда ўтган баҳсда меҳмонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили икки бор ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. Алишер Азизов эса “Динамо” дарвозасига бир бор гол урган – 2:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2014 «Динамо» - «Қизилқум» 2:1
04.08.2013 «Динамо» - «Қизилқум» 1:0
27.09.2012 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0
21.08.2011 «Динамо» - «Қизилқум» 1:1
01.05.2010 «Динамо» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида 9 марта ушбу рақибни таслим қилган. Фақат 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафардан 2 марта ғалаба билан қайтган.  Сўнгги учта учрашувда “Динамо” Самарқандда ғолиб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика