UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Превью. "Динамо" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.
«ДИНАМО» – «ПАХТАКОР»
26 апрель. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, С.Сатторов
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Динамо” ва “Пахтакор” олий лигада 40 бора тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 31та ўйинда ғолиб бўлган, “Динамо” 5 марта бу рақибни мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатида катта устунлик “Пахтакор” томонида - 80:21. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 97 очкога эга бўлган бўлса, “Динамо” 19 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

2013 йилги иккала учрашувда ҳам “шерлар” муваффақият қозонишган. Тошкентдаги баҳсда Ғулом Ўрунов, Темурхўжа Абдухолиқов, Кахи Махарадзе ва Жора Оганесян гол уришган – 4:0. Самарқанддаги учрашувда ҳам Кахи Махарадзе ҳамда Жора Оганесян ўзини кўрсатган “Динамо” сафида Комил Шарофутдинов жавоб берган – 1:2.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1
14.09.2009 «Динамо» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз майдонида бўлиб ўтган 20та ўйиннинг 4тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 12 бора уч очко билан қайтган. Охирги уч мавсумда “Динамо” ўз уйида бу рақибни енга олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика