UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Динамо" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Бухоро"

Самарқандда "Динамо" клуби "Бухоро" клуби билан ҳисоб-китоб қилади.
 «ДИНАМО» - «БУХОРО»
2 ноябрь 2014. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Динамо” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 39 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 56:50. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 65 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 47 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Биринчи даврада Бухородаги баҳсда дуранг қайд этилганди. Фаррух Шотурсунов 8-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Биринчи бўлимнинг ўзида Предраг Вуйович мувозанатни тиклаганди – 1:1. Ўша ўйиннинг 20-дақиқасида “Динамо” ҳимоячиси Акмал Холмуродов қизил карточка туфайли майдондан четлатилганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
09.10.2009 «Динамо» - «Бухоро» 2:2
10.07.2008 «Динамо» - «Бухоро» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: Самарқандда бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 10тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Учтата баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Қолган 6та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган. Самарқанддаги охирги учта баҳсда биттадан гол урилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика