UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум"

22-турда Бухорода "Қизилқум" клуби "Бухоро" клуби меҳмони бўлади.
«БУХОРО» – «ҚИЗИЛҚУМ»
2 октябрь 2014 йил. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, О.Абдувосилов, Н.Рўзимов, Н.Қосимов.
Назоратчи: С.Эрматов.

“Бухоро” ва “Қизилқум” олий лигада 27 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 34та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 45та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 43 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
Биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Владимир Шишелов пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бахриддин Ваҳобовнинг урган голи ҳисобни тенглаштирганди – 1:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
30.03.2013 «Бухоро» - «Қизилқум» 4:3
19.10.2012 «Бухоро» - «Қизилқум» 1:0
15.10.2011 «Бухоро» - «Қизилқум» 2:1
03.10.2009 «Бухоро» - «Қизилқум» 3:5
26.04.2008 «Бухоро» - «Қизилқум» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларда бир марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Бухоро” зафар қучган бўлса, 5та ўйинда “Қизилқум” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган. Бухородаги охирги учта ўйинда “Қизилқум” уч марта мағлуб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика