UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  0 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  0 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  2 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  3 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  1 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  2 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  2 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  10 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  2 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)
15 май. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Бухоро” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Шулардан 30тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 6та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 93:31ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 96 очкони, “Бухоро” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2013 йил Бухорода бўлиб ўтган баҳс тақдирини Бахриддин Ваҳобов томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Тошкентдаги ўйинда ҳам майдон эгалари зафар қучишган. Кахи Махарадзе пенальтидан ҳисобни очган, Баҳодир Пардаев пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирган. Учрашувдаги сўнгги голни Игорь Сергеев урган – 2:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:0
15.03.2012 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:1
24.09.2011 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:0
09.11.2009 «Бухоро» - «Пахтакор» 1:1
26.06.2008 «Бухоро» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта ғалаба қозонган. “Пахтакор” сафардан 11 бор ғалаба билан қайтган. Яна 5та учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика