Превью. "Бунёдкор" стадионида ўтадиган Тошкент дербиси

Khoja
9 мар 2024, 11:05
Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Олимпик" ва "Локомотив" ўртасидаги дерби бўлиб ўтади.

Бу клублар Суперлигада икки марта тўқнаш келишган холос. 2022 йилги мавсумда "Олимпик" майдонида ўтган баҳсда "Локомотив" (3:0), "Локомотив" майдонида ўтган учрашувда эса "Олимпик" (2:1) ғолиб бўлган. 

2024 йилги мавсумни "Локомотив" ўз майдонидаги дуранг ("Металлург" - 2:2) билан бошлади. "Олимпик" эса дастлабки турни Қаршида ўтказди ва мағлуб бўлди - 0:2. 

Ўзаро ўтган барча ўйинлар: 

17.10.2022 "Локомотив" – "Олимпик" 1:2

16.05.2022 "Олимпик" – "Локомотив" 0:3


"Олимпик" - "Локомотив"

09.03.2024. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 16:00

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев.

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Ойбек Калахўжаев.

Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов.

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов.

АВАР ҳаками: Аваз Абдуллаев.

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›