UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  2 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  16 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бу турни ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
10 июнь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 15тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 44та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 10 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 47 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Ўтган мавсум дастлабки даврада Навоийда ўтган баҳсда Воҳид Шодиевнинг 66 ва 68-дақиқада урган голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирган – 0:2. Қизиғи ўша ўйинда Шодиев қизил карточка ҳам олган эди. Тошкентда эса Элдор Шомуродов дублга эришганди. Навоий клуби сафида Наврўз Алимов супер гол муаллифига айланганди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
07.08.2015 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
15.03.2014 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида ғалаба қозонган. 2010 йил “Қизилқум” сафарда “қалдирғочлар” билан сафарда дуранг ўйнаган.  Охирги беш учрашувда “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика