UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
29 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, А.Снетков, Х.Мирзааҳмедов, Ш.Ҳакимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Натижалар “Бунёдкор”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. 

“Қалдирғочлар” 13та ўйиндан 10тасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. 2та учрашувда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” бу рақибни фақат 1 марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32та гол уриб ўз дарвозасидан 8 бора тўп олиб чиққан. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 32 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, зарафшонликларда бу кўрсаткич 5тани ташкил этади. Тошкент клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг ягона ва йирик ғалабаси 1:0.

Дастлабки даврада “Қизилқум” майдонида ташкил этилган учрашувда Олег Зотеев (иккита) ва Игорь Таран томонидан урилган голлар “Бунёдкор”га йирик ғалабани тақдим этганди – 3:0. Қизиғи ўша ўйинда ҳам Марат Исмоилов ҳакамлик қилганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1
06.03.2009 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
04.11.2008 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 5тасида “қалдирғочлар” муваффақиятга эришишган. 2010 йил “Қизилқум” ўз тарихида илк марта рақиб майдонидан дуранг билан қайтган. Охирги икки йилда “Бунёдкор” Тошкентда рақиб дарвозасига 3тадан гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика