UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  0 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

14-турнинг энг сўнгги учрашуви "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" ўртасида бўлиб ўтади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
27 июнь 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 14 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 29та гол киритган. “Олмалиқ” эса 14 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 32 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум Тошкентдаги ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Александр Алемпиевич очди. Олег Зотеев ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Олмалиқда эса майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шакер Зуаги пенальтидан гол урганди. Сардор Рашидов ва Олександр Пишурнинг голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирганди – 1:2.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
27.03.2014  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:1
18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
14.08.2010  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 6тасида “Олмалиқ” мағлуб этилган. Фақат бир бор (2014 йил) дуранг қайд этилган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика