UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентда "Бунёдкор" клуби меҳмони бўлади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
2 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 16 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:6. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 7 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилган. Тошкентдаги учрашувда Тимур Аюпов ҳисобни очганди. Унга фарғоналиклар таркибида Мурод Бобожонов жавоб қайтарганди – 1:1. Фарғонадаги баҳсда эса томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

05.06.2014 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:1
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Икки марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 ва 2014 йиллар). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига 3та гол урган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика