UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  0 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  0 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  8 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  56 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  2 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  3

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" "Навбаҳор" билан тўқнаш келади.

Гарчи марказий мақомни олмаган бўлсада, бу ўйинни ҳам томоша қилишга етарлича омиллар топилиши шубҳасиз. 


Бунёдкор

Усмонали Исмоналиев - 7', Жасур Ҳакимов - 90'

Суперлига. 20-тур

01/10/2022, 18:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Жасур Яхшибоев - 42'

45'
90'
7'  Усмонали Исмоналиев
38'  Тохирбек Тўхтасинов (Абдуллоҳ Омоналиев)
58'  Фарҳод Ўткиров (Умидбек Султонов)
73'  Маҳмуд Маҳамаджонов
90'  Жасур Ҳакимов
90'  Акбар Исматуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)
40'  Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев)
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
40'  Диёр Туропов (Асадбек Собиржонов)
42'  Жасур Яхшибоев
89'  Жасур Яхшибоев (Нурилло Тўхтасинов)


"НАВБАҲОР" ТОШКЕНТДАН ЯНА ҒАЛАБАСИЗ ҚАЙТАДИМИ?


Самвел Бабаян мураббийлигидаги  "Навбаҳор" шу вақтгача Суперлига доирасида "қалдирғочлар"ни мағлубиятга учрата олмаган. Пойтахтда ўтган 16та учрашувнинг 3тасида дуранг натижа қайд этилган, қолган 13 беллашувда  "Бунёдкор" нинг қўли баланд келган.  "Лочинлар" мана шу учрашувларда 7та гол урган. Мезбонлар эса 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган.

2007.05.05. 8-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:1

2008.03.02. 1-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:0

2009.06.21. 13-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 6:0

2010.08.26. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2-0

2011.03.12. 2-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2012.10.19. 23-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2013.09.20. 19-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 5:0

2014.05.02. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

2015.04.17. 5-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 2:0

2016.11.17. 29-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:1

2017.11.03. 27-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:2

2018.07.24. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:1 

2018.10.03. 25-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:0

2019.11.24. 24-тур. "Бунёдкор" - " Навбаҳор" 2:1

2020.07.13. 8-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 3:1

2021.05.18. 9-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 0:0


"ЛОЧИНЛАР" ИККИНЧИ ДАВРАДА МАҒЛУБИЯТСИЗ ОДИМЛАМОҚДА

Наманган шаҳри жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борада клубнинг лигадаги мағлубиятсиз серияси 14та учрашувга етди. Улар сўнгги бор Суперлиганинг 5-турида ўз майдонларида "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришганди (1:2). 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДА "НАВБАҲОР" БИРИНЧИ ЎРИНГА ҚАЙТАДИМИ?

"Бунёдкор" жорий йилда ўзининг энг ёмон натижасини қайд этмоқда. 19-турдан сўнг 10 ўринда кетаётган жамоа учун айни пайтда ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда хавфли зонага яқинлашиши ҳам ҳеч гап эмас. 12-ўринда кетаётган "Қўқон-1912" билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Ғалаба қозонилган тақдирда нисбатан олиб қаралганда 8-ўринга кўтарилиш имкони бор. Бунинг учун клуб бу турда "Олимпик" ва "Нефтчи"нинг "қоқилиши"ни кутиши керак. Албатта бу ҳозирча тахминий билдирилаётган фикр. "Навбаҳор" Тошкентга келиб бир ўқ билан икки қуённи уриб кетиши мумкин. Айни пайтда клуб "Пахтакор" ва "Насаф"дан бир очкога ортда қолмоқда. Эртанги ўйинда икки жамоадан бири очко йўқотишини ҳисобга олсак, бугун қўлга киритиладиган 3 очко ва жами 40 очко билан камида бир поғона юқорилайди. Борди-ю, рақиблари ўзаро дурангга имзо чекса, пешқадам бўлиб олиши ҳеч гап эмас. 

ЙЎҚОТИШЛАР 


Ҳимоячи Давронжон Эргашев ва ярим ҳимоячи Суҳроб Иззатов бугун "Бунёдкор"га ёрдам бера олмайди. Жароҳатидан тузалган Фарруҳ Икромов машғулотлар орқали жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. "Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Камерунга қарши учрашувда жароҳат олган, Коста-Рикага қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Билишимизга қараганла, футболчи жароҳатидан фориғ бўлган. У бугун майдонга тушиши кутиляпти. 


ЖАМОАЛАР 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЯНА "ЖАР" СТАДИОНИДА УЧРАШМОҚДА  

"Қалдирғочлар" ўз майдонларидаги таъмирлаш ишлари сабабли бугун "Навбаҳор"ни "Жар" стадионида қабул қилади. Биласиз, ушбу арена "Бунёдкор" учун бегона ҳисобланмайди. Ўз вақтида жамоа бу майдонда кўплаб ғалабаларни ва ажойиб учрашувларни ўтказган. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" орадан 8 йил ўтиб яна "Жар" стадионида учрашмоқда. 


02.05.2014. Суперлига 7-тур 

Тошкент. "Жар" стадиони, 2476 томошабин 

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

Голлар: Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов, Олександр Пишур



Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика