UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  4 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 7-турини бошлаб берувчи ўйинда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»
2 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, С.Сатторов
Назоратчи: С.Эрматов.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 14 марта тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та  ўйинда водийликлар ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда 1 бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 33:7 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 34 очкони, “Навбаҳор” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” йирик ғалабаларга эришишган. Водийдаги учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳамаджонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб ҳисобни очганди. Бундан ташқари Олександр Пишур ва Лутфулла Тўраев “лочинлар” дарвозасини ишғол қилишган – 0:3. Тошкентда кечган баҳс бунданда йирик натижа билан тугаган. Сардор Рашидов, Анвар Бердиев ва Анвар Ғофуров бир мартадан гол уришган бўлса Игорь Таран икки бор “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилган – 5:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2013 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  5:0
19.10.2012 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2009 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  6:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”га етарлича қаршилик қила олмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” зафар қучишган. Бундан ташқари “Навбаҳор” Тошкентда 6 йилдан буён гол ура олмай келмоқда.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика