UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  0 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  2 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  15 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  20 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20

Превью. АПЛнинг 8-тур ўйинларини "Челси" - "Лестер" баҳси очиб беради Янгиликлар

Превью. АПЛнинг 8-тур ўйинларини "Челси" - "Лестер" баҳси очиб беради

15 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:30да "Челси" ҳамда "Лестер Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт беради.

"Челси" - "Лестер Сити"

"Челси" сардори Жон Терри жароҳатидан қутилди ва бугун 4-турдан сўнг илк маротаба майдонга тушиши мумкин. Виллиан онасининг вафоти туфайли бу баҳсда иштирок этмайди.

"Лестер" ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер жароҳатидан қутилди ва пайшанба куни умумий гуруҳда шуғулланди, аммо Нампалис Мендининг оёғида шикастланиш борлиги туфайли майдонга туша олмаслиги мумкин.

"Лестер Сити" "Стэмфорд Бриж"даги сўнгги 10 та ўйинда бор йўғи 1 маротаба ғалаба қозонган (3 та дурнг, 6 та мағлубият) ва бу муваффақият 2000 йилда содир бўлган.

"Лестер" айни дамда 12-ўринни эгаллаб турганини ҳисобга олсак, бу баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушиши аниқ.


Имкониятлар: 55 - 45


"Арсенал" - "Суонси"

"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру ва ярим ҳимоячи Аарон Рэмси "Суонси"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди, аммо Френсис Коклен жароҳатидан қутилди.

"Суонси" футболчилари Фернандо Льоренте ва Жефферсон Монтеронинг майдонга тушиш шубҳа остида, аммо Натан Дайер иштрок этмаслиги аниқ.

"Суонси" Премьер-лига доирасидаги "Эмирейтс"да ўтган сўнгги 4 та баҳсда мағлуб бўлмаган (3 та ғалаба, 1 та дуранг).

"Арсенал" Англия чемпионатидаги сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозонган ва навбатдаги баҳс ҳам шундай бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 55 - 45


"Борнмут" - "Халл Сити"

"Борнмут" устози Эдди Хоунинг сўзларига кўра терма жамоалар танаффусида майдонга тушган футболчиларнинг икки нафари шикастланган, аммо мураббий уларнинг номини айтмади.

"Халл Сити" ҳужумчиси Мбокани терма жамоалар ўйинида жароҳат олди, аммо Аҳмад Элмоҳамади сафга қайтди.

"Борнмут" "Халл"га қарши лигадаги сўнгги 12 та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган (4 та дуранг, 7 мағлубият) ва бу 2005 йилнинг мартида содир бўлган.

Бу жамоалар 7 та турдан сўнг 10 тадан кўп гол ўтказган жамоалар ҳисобланади ва ўйинда голлар сони кўп бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 50 - 50


"Манчестер Сити" - "Эвертон"

"Манчестер Сити" "Эвертон"га қарши баҳс олдидан яхши формада. Кевин Де Брюйне жароҳатидан қутилди, аммо унинг майдонга тушиши аниқ эмас. Бакари Санья терма жамоалар баҳсида шикастлангани туфайли уч ҳафтани ўтказиб юборади.

"Эвертон" сафида ҳимоячилар Лейтон Бэйнс ва Фил Жагелка ҳамда ҳужумчи Ромелу Лукаку соппа-соғ. Даррон Гибсон ҳам сафга қайтди, аммо Жеймс Маккарти ва Аарон Ленноннинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

"Манчестер Сити" "Эвертон"га қарши Премьер-лига доирасидаги сўнгги олти ўйинда мағлуб бўлмаган (4 та ғалаба, 2 та дуранг) ва бу басҳларда бор-йўғи 4 та гол ўтказиб юборган.

"Сити" Премьер-лигадаги сўнгги икки учрашувини муваффақиятсиз ўтказди ва "шаҳарликлар" бу натижани "Эвертон"га қарши баҳсда тўхтатишга уриниб кўради.

Имкониятлар: 55 - 45


"Сток Сити" - "Сандерленд"

"Сток Сити" ярим ҳимоячиси Жо Аллен жароҳат туфайли "Сандерленд"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Глен Жонсон машғулотда жароҳат олди ва бир ойга сафдан чиқди.

"Сандерленд" сафида Ламин Коне ва Жэйсон Денайернинг майдонга тушиши шубҳа остида, Ли Каттермол ҳамда Стивен Пиенар бу баҳсда иштирок этмайди. Вито Манноне, Себастьян Ларссон, Ян Кирхофф, Аднан Янузай ва Фабио Борини ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.

"Сток" "Сандерленд"га қарши сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозона олмаган (2 та дуранг, 3 та мағлубият).

Имкониятлар: 55 - 45


"Вест Бромвич" - "Тоттенхэм"

"Вест Бромвич" сафида Саломон Рондоннинг майдонга тушиши сўроқ остида.

"Тоттенхэм"да Мусса Дембеле бу баҳсда иштирок этиши эҳтимоли кам, чунки мураббий Маурисио Почеттино, терма жамоалар ўйинида баъзи футболчилар шикастланганини айтди. Гарри Кейни жароҳат туфайли майдонга тушмайди.

"Вест Бромвич" "Тоттенхэм"га қарши лиганинг сўнгги 13 та ўйинида бор-йўғи 1 маротаба ғалаба қозонган (7 та дуранг, 5 та ғалаба).


Имкониятлар: 45 - 55


"Кристал Пэлас" - "Вест Хэм"

"Кристал Пэлас" сафида Скотт Данн жароҳат туфайли баҳсни ўтказиб юборади, Папе Суаре ва Лоик Реми ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.

"Вест Хэм" жамоасида Аарон Кресвел, Нордтвейт, Жонатан Каллери сафга қайтган, аммо Гокхан Торе 6 ҳафта майдонга туша олмайди. Артур Масуаку, Андре Айю, Диафра Сахо ва Энди Кэрролл жароҳатланганлар сафида.

Имкониятлар: 50 - 50


"Мидлсбро" - "Уотфорд"

"Мидлсбро" бош мураббийи Айтор Каранканинг матбуот-анжуманида айтган сўзларига кўра, терма жамоалар ўйинида иштирок этган футболчилар соғ қайтишди.

"Уотфорд" футболчиси Исаак Саксесс жароҳатидан қутилди ва жорий мавсумда илк маротаба майдонга тушиши мумкин. Мигель Бритос ва Валон Бехрами сафга қайтган.

"Мидлсбро" "Уотфорд"га қарши сўнгги 5 та ўйинда бирор маротаба ғалаба қозонмаган (2 та дуранг ва 3 та мағлубият).

Имкониятлар: 50 - 50


"Саутгемптон" - "Бёрнли"

"Саутгемптон" футболчилари Седрик Соарес ва Райан Бертран сафдан чиққан, Шейн Лонгнинг майдонга тушиши шубҳа остида. Жей Родригес жароҳатидан қутилди, Софиан Буфал ҳозирча тўлиқ соғайиб кетгани йўқ, аммо майдонга тушиши мумкин.

"Бёрнли" дарвозабони Том Хитон терма жамоа сафида жароҳат олди. Эшли Барнс машғулотларга қайтди, аммо тўлиқ тайёр эмас.

"Саутгемптон" "Бёрнли"га қарши сўнгги 14 та учрашувнинг бор-йўғи биттасида мағлуб бўлган (7 та ғалаба, 6 та дуранг).

Имкониятлар: 60 - 40


"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед"

"Ливерпуль" сафида шикастланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

"Манчестер Юнайтед"нинг жароҳатланган футболчилари Люк Шоу ва Генрих Мхитарянг "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.

"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га қарши сўнгги 5 учрашувнинг 4 тасида мағлубиятга учраган. Юрген Клопп қўл остидаги жамоа айни дамда жуда кучли ўйин кўрсатмоқда ва баҳс голларга бой бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 50 - 50

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика