UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  2 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  1 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  1 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  1 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  2 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  8 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  18 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  9 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0

Превью. "Андижон" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Машъал"

Ўтган йил биринчи лигада иштирок этган "Андижон" ва "Машъал" клублари ўзаро тўқнаш келишади.
«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ»
29 март. Андижон “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, О.Тўйчибоев
Назоратчи: И.Мустафин.

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 24 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14 ўйнда ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 34:31. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 45, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қизиғи “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0.

Ўтган мавсум иккала жамоа олий лигада қатнашмаган. 2012 йилги ўзаро ўйинларда мезбон жамоа ғолиб чиққан. Водийдаги баҳсда Рустам Аъзамов, Владимир Шишелов (иккита) ва Баҳром Абдураҳимовнинг голлари “бургутлар”га йирик ғалаба келтирганди – 4:0. Муборакдаги ўйинда Мирзоҳид Ғофуровнинг дарвозага урган голи “Машъал”нинг ғалабасини таъминлаган – 1:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.05.2012  «Андижон» – «Машъал»  4:0
02.04.2011  «Андижон» – «Машъал»  4:0
26.10.2010  «Андижон» – «Машъал»  1:1
07.09.2009  «Андижон» – «Машъал»  4:1
08.08.2008  «Андижон» – «Машъал»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 7 марта ғолиб чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган. “Газчилар” водийдан уч бор уч очко билан қайтишган. Сўнгги бор бундай ҳолат 2007 йилги мавсумда қайд этилган. Шундан сўнг бўлиб ўтган 5та ўйинда муборакликлар сафарда ғалаба қозона олишмаган. Охирги икки учрашувда “бургутлар” ўз майдонларида бир хил 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган. 

Муаллиф тахмини: Мавсумда ҳали гол урмаган "Андижон" бугун ғалаба қозониши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика