Премьер Лига тарихидаги энг йирик ҳисоб қайси учрашувда қайд этилганини биласизми?

Eldor Akmurzayev
22 сен 2019, 01:20
Хабарингиз бор, бугун «Манчестер Сити» ўз майдонида «Уотфорд»ни шармандали натижа (8:0) билан таслим этди.

Хўш, 1992 йилдан буён Премьер Лига номи остида ўтказиб келинаётган мусобақада энг йирик ҳисоб қайси учрашувда қайд этилган? Демак, бундай натижа Англия чемпионатининг 1994/95 мавсум «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ипсвич» клублари ўртасидаги учрашувда рўй берган. Ўшанда «қизил иблислар» рақиб дарвозасини 9 бора ишғол қилишганди. 

Сафардаги энг йирик ғалаба ҳам МЮга тегишли бўлиб, 1998/99 йилги мавсум Алекс Фергюсон шогирдлари «Ноттингем Форест»ни меҳмонда 8:1 натижаси билан тор-мор этган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia