UZ

Сўнгги янгиликлар

04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  0 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин Янгиликлар

Премьер-Лига Моуриньони жазолаши мумкин

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Премьер-Лига доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) журналистлар билан суҳбатлашмагани учун FA томонидан жазога тортилиши мумкин.
FA бундан олдин Моуриньога 25 минг фунт жарима солганди. Бунга унинг 28 декабрь кунги "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлар ва матбуот орқали “аристократлар”га қарши "кампания" ташкил этилган деб айтгани сабаб бўлганди.

FA Англия лига кубоги доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун "кўклар" ҳужумчиси Диего Костани 3та ўйинга дисквалификация қилгач Моуриньо "Сити"га қарши ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманларига кирмади.
Жозе "Стэмфорд Бриж"даги ўйиндан сўнг матбуот билан умуман мулоқот қилгани йўқ. Ҳар бир мураббий ўйиндан сўнг интервью бериши шарт, бунинг учун ТВда маълум вақт ажратиб қўйилган. Моуриньо энди Премьер-Лига олдида жавоб бериши керак, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Жозе биринчи марта бундай қилаётгани йўқ. "Ньюкасл"га қарши ўйинда "Челси" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўша баҳсдан сўнг Моуриньо матбуот анжуманига ўз ёрдамчиси Стив Холландни юборганди. Аммо “Сити” билан учрашувдан кейин Холланд ҳам, футболчилар ҳам журналистлар олдига чиқишмади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика