UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  156 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Польша термаси бош мураббийи: "Левандовски учун афсусдаман" Янгиликлар

Польша термаси бош мураббийи: "Левандовски учун афсусдаман"

Футболчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Польша терма жамоаси бош мураббийи Чеслав Михневич ЖЧ-2022 1-тури доирасидаги Мексикага қарши учрашувда (0:0) пенальтидан унумли фойдалана олмаган ҳужумчи Роберт Левандовскига раҳми келди.



"Ўйиндан сўнг мен Робертга унга ҳамдард эканлигимни айтдим. Унинг хафа бўлгани, сингани аниқ эди. Аксига олиб кийиниш хонамизда мониторлар бор ва ўйиндан сўнг улар орқали бир неча бор пенальтини  намойиш қилишди. Роберт ҳам кўрди.

Унга қандай ёрдам бера оламан? Менимча, у ўзи бундай жараёндан қандай чиқиб кетишни яхши билади. У ҳаммасини ҳазм қилиши керак. Жамоа ҳам уни қўллаб-қувватлашга доим тайёр. Биламан, Роберт бу голни орзу қилганди. У учун афсусдаман, лекин кўплаб буюк футболчилар йирик мусобақаларда пенальтидан гол ура олишмаган", – деди мутахассис.

Польша 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинни 26 ноябрь куни Саудия Арабистони термасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика