

Бу ҳақда Польша спорт ва туризм вазири Витольд Банька айтди.
"Қийин топшириққа дуч келган ҳақиқий профессионаллар энг юқори чўққиларни забт этишлари керак. Ниҳоят бизда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш учун кураша оладиган жамоа борлигидан хурсандман.
Гуруҳдан чиқишимизга ишонаман ва агар Россия ҳам бу вазифани уддаласа, улар билан тўқнаш келишимиз мумкин. Бу ажойиб иш бўларди. Польша 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ишонаман" - дейди Банька.



