Пўлат ирода соҳиби - Сергеев
05 июл 2013 14:21
Янгиликлар
Пўлат ирода соҳиби - Сергеев
Ҳаммага маълум бўлган иккита ҳақиқат - барча нарсанинг биринчи мартаси бўлади ва футболда деярли барча давлатларда қачондир олтин авлод шаклланади.
Бу иккала омил Ўзбекистон учун Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бирга мужассамлашди. Ахмаджон Мусаев шогирдлари мусобақанинг энг қизиқарли жамоаларидан бири бўлмоқда.
Ўрта Осиёда жойлашган, 30 миллионга яқин аҳолига эга, денгизгача иккита қуруқликдаги давлатлардан ўтиши лозим бўлган юрт вакиллари тарихларида биринчи бор ушбу мусобақанинг чорак финалига етиб келишди. Ҳозирги жамоадан 6 футболчи 2011 йилда Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалгача етиб боришганди. Шуларга асосланиб, 1994 йилларда туғилган футболчилар гуруҳи ҳақиқий имкониятларини ва катта ютуқларга эришиши мумкинлигини кўз-кўз қилмоқда.
“Бизнинг авлодимиз узоққа бориши мумкин”, - дейди Игорь Сергеев FIFA.COM сайтига берган интервьюсида. “Биз ушбу Жаҳон чемпионатида ўзимизни кўрсатмоқчииз. Бундан ташқари биз шу ўйинлар орқали кейинги Олимпиада ўйинларига ҳам тайёрланиб бораяпмиз. Биз йилларга татигўлик жуда зарур амалиётга эга бўлаяпмиз”.
Бўйи 185 см бўлган 20 ёшли бу ҳужумларни якунловчи бақувват ҳужумчидан майдонда ишонч ва қатъият уфуриб туради. У мусобақа кашфиёти бўлган жамоаси фойдасига иккита гол киритишга улгурди. Устига устак, Сергеев икки йил аввалги U-17 таркибида бўлмаган ва 1994 йилда туғилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибига киритилмаган.
Тошкентнинг Пахтакор жамоасининг ўсиб келаётган юлдузи, ўзининг кўпчилик жамоадошларидан бир ёш катта. Ўз-ўзидан бу, унга жамоа иерархиясида юқори қаторларда туришини таъминлайди. У Грецияга қарши нимчорак финал ўйинида пўлатдек мустаҳкам асабларини намойиш қилди. Ҳисоб қалтис, 1:1 бўлиб турганида, Сергеев ишонч билан пенальти тепишни ўз бўйнига олди, ва жамоасини чорак-финал сари етаклади.
Асосан жуссаси кичикроқ, тезкор ва чаққон ўйинчилардан ташкил топган жамоада, Сергеев баланд бўйи ва ҳайбатли жуссаси, тўпни дарвозага орқаси билан туриб ушлаб тура олиши ҳамда аниқ зарбалари билан ажралиб туради. У шунингдек ўзбекистонликларнинг ажойиб қанот ўйинчилари томонидан етказиб берилаётган кесувчи узатмаларига тинмай очилишга ҳаракат қилади. 17 рақамли бу футболчини, қисмлардан ташкил топган бошқотирманинг ҳақиқатдан ҳам якунловчи бўлаги деса бўлади.
Аммо жамоанинг ҳозирги муваффақиятининг сири нимада? “Биз жуда ёшлигимиздан бирга ўйнаб келамиз. Биз бир биримиз ҳақимизда ҳамма нарсани биламиз ва ҳар бир футболчи бошқаси нима қилмоқчи бўлганини билади. Биз майдонда кўзимиз боғланган ҳолда ҳам бир биримизни тушуна оламиз”, - деди Сергеев ва кулиб, қўшимча қилди: “Яна кўпчилик футболчиларимиз ўта эпчил ва бу бизнинг энг асосий кучли жиҳатларимиздан бири ҳисобланади. Албатта олдинда катта ва бақувват футболчи керак бўлади, ва ўйлашимча бу менман”.
Сергеев жамоанинг энг ҳушчақчақ футболчиларидан ва у ҳазиллашишни ўз ўрнига қўяди. Аммо у жиддий равишда, Ўзбекистон ҳозирда ёшлар ўртасида Жаҳоннинг энг яхши 8 жамоаси бўлишининг сабабларидан яна бири, бу эркин ёндошув эканлигини таъкидлади.
“Биз жуда кўп ҳазиллашамиз. Ҳар дойим кимнидир тушурамиз. Аммо бизга ҳос жиҳат шуки, биз қачон ҳазил қилиш ва қачон жиддий ва эътиборли бўлиш кераклигини биламиз. Биз жамоа сифатида бу жиҳатда анча шаклландик, футболнинг моҳияти ҳам шунда. Хурсандчилик ва жиддийлик мутаносиблиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз хоҳлаган пайтда бу икки ҳолат орасида ўзгара оламиз”.
Греция устидан ғалабага эришилгач, Сергеев ва унинг жамоадошлари, бу дақиқа жамоаси учун қанчалик муҳимлигини англади. Бу футболчилар учун хурсандчилик ва ҳиссиётларга эрк бериш пайти эди. Футболчининг овозига ғурур оҳанги сингди, аммо у ҳозиргача эришилган натижаларга назар соларкан, камгина хавотир ҳам йўқ эмасди. “Ўзбекистондаги барча учун бу катта байрам. Биз тарих яратдик. Ва ўйлашимча, бир неча кун ўтгачгина қандай ютуққа эришганлигимизни тушуниб етамиз”.
Ҳужумчи жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшганларга миннаддорчилик билдиришга шошилди: “Биз бу ғалабамизни, бизни қўллаб қўвватлаган барча фантастик даражадаги муҳлисларимизга бағишлаймиз. Улар Туркияда бизнинг кетимиздан юриб ҳамма жойда қўллаб қувватлашмоқда, улар жуда катта масофаларни босиб ўтишди. Уларнинг қўллаб қувватлашлари ажойиб”.
Кейинги жанг шанба куни, Ризо шаҳрида, ўйини борган сари яхшиланиб бораётган Францияга қарши бўлиб ўтади. Аммо Пол Погба, ва унинг жамоадошлари, жуда яхши шаклланган ўзбек жамоасига қаршилик кўрсатмоқчи бўлсалар, қаттиқ терлашига тўғри келади. Бунинг устига уларни, Осиё футбол эртагини кенг ёйиш жараёнида, чақириқ ва барабанлар билан олға чорловчи жонбоз муҳлислар қўллаб қувватлайди. Ўзбекистоннинг олтин авлоди кубокни қўлга киритиш йўлида эътиборни бир жойга жамлайди, ва бу ҳеч қандай ҳазил эмас.
Қобилжон Бабаев таржимаси.
Фикрлар