UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  16 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  372 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Пол Скоулз: “Руни “Ливерпул”га қарши ўйинда Чарльтон рекордини янгилашига умид қиламан” Янгиликлар

Пол Скоулз: “Руни “Ливерпул”га қарши ўйинда Чарльтон рекордини янгилашига умид қиламан”

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Уэйн Рунининг имкониятларига юқори баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги доирасида “Рединг”га қарши кечган (4:0) баҳсда Руни маникунианликлар таркибида ўзининг 249-голини киритишга эришди.

“Бу жуда катта натижа. Уэйн “Манчестер Юнайтед” учун такрорланмас футболчи. У жуда кўплаб совринларга эга чиққан. Ҳайратланарлиси, Руни кўп вақтдан буён жамоа билан бирга, аммо у ғалабага чанқоқ.

Менга бугунги баҳсда Уэйн жуда яхши формада эканлиги кўринди. У тезкор ҳаракатлари билан рақибга хавф туғдира олди. Келинглар умид қиламиз, у “Ливерпул”га қарши кечадиган учрашувда Чарльтоннинг рекордини янгилай олади”, дейди Скоулз.

Айни пайтда Руни сэр Бобби Чарльтон билан бирга “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг яхши тўпурарлар руйхатини бошқариб боришмоқда. “Қизил иблислар” кейинг учрашувни АПЛ доирасида “Ливерпул” жамоасига қарши ўтказишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика