Погба ва Руни пенальти тепиш имкониятини Ибрагимовичга беришди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2016, 14:10
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълум қилишича, ҳужумчи Златан Ибрагимович жамоанинг асосий пенальти ижрочиси.

"Пенальти тепиш учун 3 кишини тайинладим - Погба, Руни ва Ибрагимович. Менга бу стандартни амалга оширишга кўзи етадиган футболчилар ёқади. Аммо Руни ва Погба Златанга шундай дейишибди: "Пенальти тепиш керак бўлса, сен биринчисан. Истамасанг биз тепамиз". Бу суҳбат бир неча ҳафта олдин бўлган эди, шу сабабли бу борада келишмовчиликлар бўлмайди. Қарор анча олдин қабул қилинган" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News