

"The Athletic" хабарига кўра, футболчи клуб билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи эмас. У бу борада клуб раҳбариятини огоҳлантириб қўйган. Бироқ 27 ёшли футболчини клубдагилар сотиб юборишни истамаяпти.
Хабарларда ёзилишича, "Ювентус" Погбани қайтариш борасида ишларни бошламоқчи. "Кекса синьора" унинг трансфери учун 80 млн евро ажратишга тайёр турибди.
Погба ушбу мавсумда "Юнайтед" таркибида 11 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



