Погба: "Атлетико"ни мағлуб эта оламиз. Роналдунинг қайтганидан хурсандмиз"
13 мар 2022 22:39
Янгиликлар
Погба: "Атлетико"ни мағлуб эта оламиз. Роналдунинг қайтганидан хурсандмиз"
"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба журналист билан суҳбатда "Атлетико"га қарши Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинидан сўнг жамоаси тўғри хулоса чиқарганига ишончи комил эканлигини айтди.
“Биз қандай хато қилганимизни биламиз, иккинчи ўйинда биз кучлироқ бўламиз ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман. Бу энг муҳими. Биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз ва ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Погба.
Франциялик футболчи АПЛнинг сўнгги турида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда жамоадоши Криштиану Роналдунинг хет-трики ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Роналду ҳар доимги ишини қилди – гол урди. Биз унинг қайтишидан ҳамда голларидан хурсандмиз”, - деди Погба.
"Атлетико Мадрид"га қарши жавоб ўйини 15 март, сешанба куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар