Почеттино ПСЖни қабул қилишга тайёр

Alisher
3 дек 2020, 15:37
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионатида иш бошлаши мумкин.

Аргентиналик мутахассис ПСЖни бошқаришга тайёр. Париж клуби раҳбарияти Томас Тухель билан шартномани узайтирмоқчи эмас ва Почеттинони таклиф қилиши мумкин.

Олдинроқ 48 ёшли мутахассисга "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Реал" клублари томонидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.

Почеттино 2014 йилнинг майидан 2019 йилнинг ноябрига қадар "шпорлар"ни бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Talksport