UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  16 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4

Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади Янгиликлар

Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Арсенал"га қарши ўйин арафасида фикр билдирди.

"Биз "Арсенал"ни ҳурмат қиламиз. Ажойиб жамоа. Клубни Микель Артета бошқаради, у мен учун оилам аъзосидек бўлиб қолган. "Челси"га осон бўлмайди, чунки "Арсенал" яхши ўйнамоқда ва улар ажойиб таркибга эга. Улар барча мусобақаларда, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга даъвогарлик қилишмоқда.

Шунинг учун Артета қандай иш олиб бораётгани мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. У зўр, ёш ва кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Микель дунёнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланиши мумкин", – деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" – "Арсенал" учрашуви бугун 21 октябрь куни "Стемфорд Бриж"да бўлиб ўтади. "Арсенал" 20 очко билан "Тоттенхэм" билан қўшпешқадам ва тўплар фарқи бўйича "шпорлар"ни ортда қолдирмоқда. "Челси" 11 очкога эга ва 11-ўринда кетяпти. Бироқ "кўклар" аста-секин кучайиб бормоқда – улар кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика