UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  0 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  81 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  40 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8

Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади Янгиликлар

Почеттино ўзаро учрашув олдидан Артетани мақтади

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Арсенал"га қарши ўйин арафасида фикр билдирди.

"Биз "Арсенал"ни ҳурмат қиламиз. Ажойиб жамоа. Клубни Микель Артета бошқаради, у мен учун оилам аъзосидек бўлиб қолган. "Челси"га осон бўлмайди, чунки "Арсенал" яхши ўйнамоқда ва улар ажойиб таркибга эга. Улар барча мусобақаларда, жумладан, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга даъвогарлик қилишмоқда.

Шунинг учун Артета қандай иш олиб бораётгани мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. У зўр, ёш ва кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Микель дунёнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланиши мумкин", – деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" – "Арсенал" учрашуви бугун 21 октябрь куни "Стемфорд Бриж"да бўлиб ўтади. "Арсенал" 20 очко билан "Тоттенхэм" билан қўшпешқадам ва тўплар фарқи бўйича "шпорлар"ни ортда қолдирмоқда. "Челси" 11 очкога эга ва 11-ўринда кетяпти. Бироқ "кўклар" аста-секин кучайиб бормоқда – улар кетма-кет иккита ғалабани қўлга киритишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика