UZ

Почеттино "Челси" футболчиларининг жароҳатга мойиллигидан хавотирда Янгиликлар

Почеттино "Челси" футболчиларининг жароҳатга мойиллигидан хавотирда

Клуб бунинг сабабларини аниқлаши керак.

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоада жароҳатланган футболчиларнинг кўплигидан хавотирда.

"Биз футболчилар нима учун жароҳат олганини аниқлашимиз, келажакдаги жароҳатлар хавфидан огоҳ бўлишимиз керак. Бизда барча маълумотлар бор. Биз бу ахборотлар бўйича клуб билан маслаҳатлашиб, энг яхши стратегияни ишлаб чиқишга уринамиз", – деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Челси"нинг 10 нафар футболчиси жароҳат олган, улардан бири – Бен Чилуэлл индивидуал дастур асосида ишламоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика