Почеттино - "Атлетик" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар

Alisher
11 ноя 2020, 10:38
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино испан клубини бошқариши мумкин.

Бильбаонинг "Атлетик" клуби янги бош мураббий қидириш ҳаракатига тушган ва бу жойга асосий даъвогар Почеттино ҳисобланади. "Атлетик" раҳбарияти айнан Маурисиони клубда кўришни жуда ҳам хоҳлашмоқда.

"Атлетик" Испания чемпионатида 8 турдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 14-ўрнида бормоқда.

2018 йилдан бери "басклар" бош мураббийи сифатида "Атлетик" тарбияланувчиси Гаиска Гаритано ишлаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca