UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  9 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  3 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Пляж футболи: Осиё Чемпионати финал босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Пляж футболи: Осиё Чемпионати финал босқичига қуръа ташланди

Пляж футболи бўйича 23-28 март кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «C» гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Мусобақанинг 1-турида Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 март куни Фаластинга қарши баҳс олиб борса, 2-турда 24 март куни БАА терма жамоаси билан ўйнайди. Гуруҳнинг 3-тур ўйини 25 март куни Ироқ терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Мусобақа регламентига кўра ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

Таъкидлаш лозим, мазкур Осиё Чемпионати шу йили ёзда Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Қатардаги мусобақада кучли учликдан ўрин эгаллаган терма жамоалар Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Пляж футболи бўйича Осиё Чемпионати-2015.
23-28 март. Доха, Қатар.

«A» гуруҳи
Қатар
Уммон
Баҳрайн
Лаос

«B» гуруҳи
Япония
Хитой
Вьетнам
Кувайт

«C» гуруҳи
БАА
Фаластин
Ўзбекистон
Ироқ

«D» гуруҳи
Эрон
Таиланд
Ливан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика