UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  0 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  2 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  16

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубогида 12 та жамоа иштирок этади Янгиликлар

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубогида 12 та жамоа иштирок этади

Теглар :  Пляж футболи
Мамлакатимизда беш-олти йиллик танаффусдан кейин яна пляж футболи бўйича расмий мусобақа старт олаётганлиги ҳақида хабар берганмиз.

Эртага Қарши шаҳридаги мамлакатимизда Республика доирасида мусобақа ўтказиш талабини берувчи ягона пляж майдонида бошланадиган Ўзбекистон Кубоги ўйинларига бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

16-21 июль кунларига белгиланган, Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги пляж майдонида бўлиб ўтадиган мусобақада 12 та жамоа иштирок этадиган бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг етакчи мутахассислари А.Файзиев ва О.Юнусов, Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Н.Даминов иштирокида ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин жамоалар учта жамоадан тўрт гуруҳга бўлинди. Булар:
 
“А” гуруҳи – “Касби” (Касби тумани, “Машъал” клуби қошидаги футбол мактаби мураббийлари, бош мураббийи Отажон Алиқулов), “Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби, Баҳром Усмонов), “Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси, Арслон Шаропов).

“В” гуруҳи – “Қарши” (“Бинокор-2” жамоаси), “Пўлати” (Косон туманидаги “Бунёдкор” профессионал спорт клуби, Наврўз Бекмуродов), “Когон” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги профессионал футзал жамоаси, Фузулий Хайруллаев).

“С” гуруҳи – “Нишон” (Суперлигадаги “Насаф” клуби қошидаги футбол мактаби мураббийлари, Шерали Мадалов), “Косон” (вилоят биринчилиги иштирокчиси, Рустам Тоғаев), “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси, Дилшод Ҳайдарқулов).

“D” гуруҳи – “Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари, Дилшод Андаев), “Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари, Илёс Пардаев), “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари).
 
Учрашувлар тақвими:
17 июль
“Касби” – “Бинокор”
“Қарши” – “Когон”
“Нишон” – “Самарқанд”
“Машъал” – “Адолат”

18 июль
“Локомотив” – “Бинокор”
“Пўлати” – “Когон”
“Косон” –“Самарқанд”
“Насаф” – “Адолат”
“Касби” – “Локомотив”
“Қарши” – “Пўлати”
“Нишон” – “Косон”
“Машъал” – “Самарқанд”

19 июль
Чорак финал
 
20 июль
Ярим финал

21 июль
Финал.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика