Платини: "УЕФА раҳбари лавозимини тарк этяпман ва энди судда курашаман"
14 сен 2016 13:33
Янгиликлар
Платини: "УЕФА раҳбари лавозимини тарк этяпман ва энди судда курашаман"
Франциялик Мишель Платини Афинадаги УЕФАнинг навбатдан ташқари конгрессида ташкилот президентлигидан кетиши ҳақида расман эълон қилди.
"Бу мен учун жуда ҳаяжонли вазият. Сўнгги бора УЕФА президенти сифатида нутқ сўзлаяпман. Хайрлашишга тўғри келади. Аммо виждоним тоза ва судда курашишимга тўғри келади. Мени қўллаганларга раҳмат. Мендан воз кечганлардан хафа эмасман. Асосийси - бу футбол" - дейди Платини.
Айни дамда Афинада бўлиб ўтаётган УЕФАнинг навбатдан ташқари конгрессида ташкилотнинг янги президенти аниқланади.
Фикрлар