UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Питер Хюистра: "Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман"

Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Пахтакор" учрашувидан кейинги матубот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Питер Хюистра иштирок этди.





- "Қўқон" жамоаси ўйинни яхши бошлади. Шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқаларда имкониятлар яратди. Улардан фойдаланди ҳам. Бизнинг ўйинга киришиб кетишимизга вақт талаб қилди. Ҳисоб 2:0 бўлган вазиятда бироз омадсизроқ бўлдик. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтириш учун захирадан футболчиларни туширдим. Натижада ҳисобни тенглаштирдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман, улар курашни ҳоҳлашди. Бироқ рақибларимиз яна иккита гол киритиб, ғалаба сари борди. Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандирмиз. Лекин иккинчи бўлимда шогирдларим кураша олишларини кўрсатишди. Рақибимиз ҳам ўз майдонида ғалаба учун борини бериб ўйнади. Кейинги баҳсларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Шерзод Аъзамов жароҳат олгани боис уни захирага олдик. Мавсумдаги ҳар икки мағлубият ҳам биз учун осон бўлмади. Ўзи биз мавсумда иккита учрашувда мағлуб бўлдик, холос. 

Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман. Шунинг учун Яхшибоев ва Шомуродовларнинг Европа майдонларида кўрсатаётган ёқрин ўйинларидан хурсанд бўляпман. Бундай ўйинчилар қанчалик кўп бўлса, ўзбек футболининг савияси ҳам ошиб боради, дейди "Пахтакор" устози.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика