UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  22 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  56 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман"

"Пахтакор" бош мураббийига айланган Питер Хюистра ўзининг тайинланиши, таркиб, йиғин ва жамоа ишқибозлари хусусида фикрларини билдирди.

- "Пахтакор" бош мураббийи бўлганимдан хурсандман ва клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман. Улар мен билан "Пахтакор" охирги уч ярим йилда амалга оширган ривожланиш йўлини давом этишини билишади. Мен буни давом эттираман, ўйин услубимиз сақланиб қолади, эҳтимол яхшироқ ҳам бўлади. Бу футболчилар учун ҳам яхши, чунки биз ишлаб келган йўлимизда давом этамиз.

Январь ҳамиша футболчилар жамоаларини алмаштирадиган давр. "Пахтакор"да ҳам ҳар йили кимдир кетади ва бошқалар келади. Фақат кетган ўйинчилар ўрнини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бу ўзига хос синов. Бу йил ҳам шундай.



Футболчилар яхши дам олишди ва таътилдан қайтишди. Улар дам олиш даврида ҳам маълум ҳажмда ишлашди. Энди биргаликда чемпионатни бошлаш учун тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасига яхши ҳолатда ҳозир бўлишга интиламиз.

Бу ерда ўтказган давримда кўплаб мухлислар билан танишдим, улар билан яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, келаётган мавсумда ҳам улар билан алоқаларимиз яхши бўлади. Биз улардан қўллаб-қувватлаш оламиз. Бу жуда муҳим. Футбол клуби ҳам аслида ишқибозлар дегани. Биргаликда ажойиб мавсум ўтказамиз деб умид қиламан, - дейди Питер Хюистра "Пахтакор" матбуот хизматига. 

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика