UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6

Питер Хюистра: "Франк де Бурнинг тактикаси қанчалик самара беришини энди кўрамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Франк де Бурнинг тактикаси қанчалик самара беришини энди кўрамиз"

Нидерландия терма жамоаси жорий йилги Европа чемпионатида яхши иштирок этмоқда.

"Лолалар" юрти вакиллари гуруҳ босқичида керакли очколарни жамғарган ҳолда кейинги раундга йўлланма олди. Франк де Бур шогирдлари эртага 1/8 финал доирасида Чехияга қарши майдонга чиқади. Хўш Нидерландия турнирда қай даражада узоққа бора олади? Биз бу борада "Пахтакор"нинг нидерландиялик мураббийи Питер Хюистранинг фикрлари билан қизиқдик.

Гуруҳ босқичида Украина, Шимолий Македония ва Австрия билан тўқнаш келган Нидерландия юз фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Мусобақани Украинага қарши 3:2 ҳисобидаги  қийин ғалаба билан бошлаган терма жамоа кейинги икки ўйинда Австрияни 2:0, Шимолий Македонияни эса 3:0 ҳисобида таслим қилди.

"Нидерландиянинг гуруҳи кучли эмасди. Учта енгилроқ рақиблар билан ўйнади. Тўғри мусобақани қийин ғалаба билан бошлади. Лекин бу жамоанинг бирлашиши ва ишончини ортишига олиб келди. Турнир давомида янада яхши ўйнаши мумкин. Мен бунга ишонаман. 

Буёғига ҳамма нарса битта ўйинда ҳал бўлади. Бундай масъулиятли учрашувларда кичик элементлар ҳам таъсир қилади. Осон рақиблар қолмади. Масалан Португалия амалдаги чемпион, Германия мағлубият билан бошлаганига қарамай қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Чехия ҳам исталган жамоани ютиши мумкин",- дейди Питер Хюистра.

Хабарингиз бор, мусобақадан олдин кўпчилик Франк де Бурнинг 3-5-2 тактикасига қарши чиқаётган эди. Ҳаттоки биринчи турдан ўрин олган Украинага қарши ўйиндан олдин  мухлислар томонидан самолёт орқали “Франк, фақат 4-3-3” ёзуви туширилган баннер орқали маслаҳат ҳам беришганди.  Бироқ де Бур 3-5-2да қолишини айтганди. Ушбу вазиятга Питер Хюистра қуйидагича муносабат билдирди. 


"Европа чемпионатидан олдин Францияни энг кучлиси, деб ўйлагандим. Бироқ Италия ёрқин ўйини билан кўпчиликка манзур бўлмоқда. Балки улар эртароқ спорт формасига кириб олишгандир. Италия яхши прессинг қилмоқда, ўйини тўлиқ назоратига оляпти.  "Пахтакор" ҳам шундай услубда ўйнайди. 

Франк Де Бурнинг тактикасига мусобақадан олдин мен ҳам қарши эдим. Унда катта масъулият бор. Мураббийнинг тактикаси кучли рақиблар билан ўйинда қанчалик самара беришини энди кўрамиз",- дейди Питер Хюистра.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика