UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  0 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  3 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  3 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  25 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  3 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7

Питер Хюистра: "Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади"

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Трактор" билан беллашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.

Хюистра: "Барчага хайрли кун. Келаси икки ҳафта жуда тиғиз бўлади ва барчага омад тилайман. Жамоаларни 15 кунда ўйналадиган 6 учрашув кутмоқда. Бу ҳаяжонли бўлади. Биз чемпионатни бошлагандан кейин бу ерга келдик. Умид қиламанки, биз синовга тайёрмиз. Эртага "Трактор"га қарши ўйин билан турнирни бошлаймиз. Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади. Техник ва тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатишади.

Таркибимизда ўзгаришлар бўлган. Академия тарбияланувчилари ҳам ўзларини кўрсатиши мумкин. Бундай синовларга доим тайёр бўлиш керак. Ёш иқтидорлар тажрибали футболчилар билан киришиб кетишига ишонаман. Биринчи ўйин қандай ҳолатда эканимизни билиб олишга ёрдам беради. Ўйинларни бу сафар ҳам ўзгача вазиятда ўтказамиз. Карантин, алоҳида яшаш, Рамазон - буларнинг барчаси вазиятни ўзгача қилади. Тўрт, беш ва олтинчи турда ҳаммага қийин бўлса керак. Биз руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Бу қандай бўлишини кузатиш жуда қизиқ. Жамоадаги барча синовга тайёр, охиригача курашишга шай ҳолатда".


Кримец: "Хайрли кун. Чемпионлар Лигасининг янги бошланаётган мавсуми билан барчани табриклайман. Эртанги рақибимизни жиддий ўргандик, беллашувга яхши тайёрландик. Ўзбекистонда мавсумни бошлашга улгурдик. Яхши ҳолатга кириб олдик деб ўйлайман ва эртага мусобақани ғалаба билан бошлашга интиламиз."


"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда? 

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" - "Трактор" учрашувидан олдинги қизиқарли фактлар

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика