ОЧЛ-2021. "Пахтакор" - "Трактор" учрашувидан олдинги қизиқарли фактлар

Narzulla Saydullayev
13 апр 2021, 14:26
Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Трактор" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсдан олдин ОФК икки жамоа ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

- "Трактор" ОЧЛда ўз тарихида олтинчи марта ва 2018 йилдан буён илк бор иштирок этмоқда.

- Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ОЧЛда 16-марта ўйнамоқда - бу ўзбек клублари учун рекорд. Фақат "Ал-Ҳилол" (17 марта) мусобақада ундан кўпроқ иштирок этган.

- "Пахтакор" бунга қадар ОЧЛда "Трактор" билан икки марта тўқнаш келган. 2016 йилги гуруҳ босқичи доирасида Тошкентда ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Эрондаги учрашувда "Трактор" 2:0 ҳисобида зафар қучган.

- "Трактор" ОЧЛдаги сўнгги тўққиз ўйинида фақат битта ғалабани қўлга киритган (2016 йилда БААнинг "Ал Наср"га қарши учрашувида 3:1 - 2 дуранг ва 6 мағлубият).

- "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичида Эрон жамоаларига қарши сўнгги тўққиз ўйиндан биттасида мағлуб бўлган (2016 йилда "Трактор"га қарши ўйинда 0:2). "Пахтакор" гуруҳ босқичидаги Эрон жамоаларига қарши сўнгги учта ўйинда ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, "Трактор" - "Пахтакор" учрашуви 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia