

Жамоа бош мураббийи Андреа Пирло клуб раҳбариятидан ушбу чизиқни кучайтиришни ва "Сампдория"нинг 37 ёшли форварди Фабио Куальярелла билан шартнома имзолашни сўради.
Италиялик футболчи 2010-2014 йиллар давомида "Ювентус"да ўйнаган. Пирло билан бирга ўйнаган ўйинчи 3 бор Италия чемпионига айланган.
Ҳужумчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.



