Куальярелла А Серия рекордчисига айланди

"Сампдория" ҳужумчиси Фабио Куальярелла "Брешия"га (5:1) қарши учрашувда дубль қайд этди.

Бу голлар 36 ёшли форварднинг 2020 йилдаги илк голларига айланди. Шу тариқа Куальярелла Италия чемпионатида кетма-кет 16 йил рақиблар дарвозасига йўл топишни уддалади. У 2005 йилдан бери сурункасига ҳар календар йилида гол уриб келмоқда. Бу мусобақа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Куальярелла Италия чемпионатининг жорий мавсумида 16 учрашувда майдонга тушиб, умумий ҳисобда 5 та голга муаллифлик қилган. 


Манба: Football Italia