Пиоли Бакайоконинг "Милан"га ўтишини хабар қилди
30 авг 2021 10:20
Янгиликлар
Пиоли Бакайоконинг "Милан"га ўтишини хабар қилди
"Челси" ярим ҳимоячиси Темуе Бакайоко "Милан" ўйинчисига айланади, бу ҳақда "россонерилар" устози Стефано Пиоли хабар берди.
"Темуе Бакайоко яқин бир неча соатларда "Челси"дан "Милан"га ўтади", - дейди Пиоли.
Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, "Милан" ўйинчини 15 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан икки йилга ижарага олади. Бакайоко шунингдек "Челси" билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтиради.
27 ёшли француз ўтган мавсумни ижара асосида "Наполи"да ўтказди. У жамоа таркибида 44та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар