UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  6 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман" Янгиликлар

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар бир йил бошқасидан фарқ қилади. Биз Испания Кубоги финалига чиқдик. Сўнгги вақтларда яхши ўйин ва натижа кўрсатяпмиз деб ўйлайман. "Олд Траффорд"да қийин бўлишини биламиз, бироқ яхши натижага эришишни хоҳлаймиз.

Тўпга эгалик қилсак, рақиб қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлади. МЮда тезкор футболчилар бор: Рашфорд, Лукаку. Инглиз жамоаларининг футболчилари кучли ва бўйи узун бўлади. Гол ўтказиб юбормаслик учун тўпни назорат қилиш керак.

МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин видеосини кўрдим. Бу яхши дарс бўлди. Ҳеч қачон МЮни ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бошланган ишни якунлаб қўйиш керак. "Юнайтед"да кучли ёш футболчилар етарлича. Жавоб учрашувининг охирида содир бўлган пенальти - ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли. МЮ қанчалик хавфли эканлигидан хабардормиз.

Ушбу баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Мен бу ерда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман. Нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам. 17 дан 21 ёшимгача профессионал футболчи бўлиш учун бу ерда тажриба тўплаганман.

Яхши ва ёмон дамлар бўлган. Бир ўзим яшаганман. Каталонияга умуман бошқа инсон бўлиб қайтган эдим.

Уле-Гуннар Сульшерни ажойиб жамоадош сифатида эслаб қолганман. Ёш эдим, у эса тажрибали футболчилардан бири бўлган. У клубга, шаҳарга кўникишимга ёрдам берган. Сульшер билан тўп тепиш жуда ёқимли эди.

Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари яхшилигидан хурсандман. Жамоа Сульшер қўл остида кўплаб ғалабаларга эришди. Эртага қийин бўлади, аммо ғалабага умид қиляпмиз.

"Олд Траффорд"даги атмосфера? Жамоамизда тажриба етарли. Шунга ўхшаш атмосферали стадионларда ўйнаганмиз. Биз хавфли вазиятлар яратишимиз керак. Инглиз стадионлари жуда шовқинли, аммо бунга тайёрмиз.

Ўтган мавсум "Рома"дан учралган мағлубият? Футболда бунақаси бўлиб туради. Бу бизга дарс бўлди. "Барселона" футболчилари бу клубда яхши ва ёмон дамларни бошдан кечиришган.

Ўтган йили нима бўлгани ёдимизда ва бу қайтарилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Пике.

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика