UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  6 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  1 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  4 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

Пицци: “Германия билан ўйин натижасидан қониқдим” Янгиликлар

Пицци: “Германия билан ўйин натижасидан қониқдим”

Чили терма жамоаси устози Хуан Антонио Пицци Конфедерациялар кубогида Германия термаси билан ўтказилган ўйин (1:1) натижасидан хафа эмаслигини билдирди.

“Учрашув ажойиб руҳда ўтди. Майдонда иккита ўзига хос режаларга эга бўлган жамоалар кураш олиб боришди ва бу доим қизиқарли бўлиб келган. Биз бугун рақибимиз сингари ғалаба учун ҳаракат қилдик, аммо дурангга эришдик. Биз айрим вазиятларда бир-биримизда дарвоза олдида халақит қилдик.

Дуранг қониқарли натижа деб ҳисоблайман. Ўйин учун тузган режамиз иш берди. Жамоадан фахрланаман.

Санчес бугун жуда муҳим голни урди. Алексис, Артуро Видаль жуда яхши ўйнашди ва бошқа футболчиларимдан ҳам мамнунман. Германия жуда кучли жамоа. Биз уларга тенгма-тенг қаршилик кўрсатдик.

Биз биринчи бўлимда кўпроқ тўп назоратини ўзимизда сақлашга уриндик ва жуда катта куч сарфладик. Шу сабаб иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари кузатилди. Аммо биз ўйин охирида дурангни сақлаб қолиш учун ўйнамадик” дейди Пицци.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика