UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  0 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

Пицци: “Германия билан ўйин натижасидан қониқдим” Янгиликлар

Пицци: “Германия билан ўйин натижасидан қониқдим”

Чили терма жамоаси устози Хуан Антонио Пицци Конфедерациялар кубогида Германия термаси билан ўтказилган ўйин (1:1) натижасидан хафа эмаслигини билдирди.

“Учрашув ажойиб руҳда ўтди. Майдонда иккита ўзига хос режаларга эга бўлган жамоалар кураш олиб боришди ва бу доим қизиқарли бўлиб келган. Биз бугун рақибимиз сингари ғалаба учун ҳаракат қилдик, аммо дурангга эришдик. Биз айрим вазиятларда бир-биримизда дарвоза олдида халақит қилдик.

Дуранг қониқарли натижа деб ҳисоблайман. Ўйин учун тузган режамиз иш берди. Жамоадан фахрланаман.

Санчес бугун жуда муҳим голни урди. Алексис, Артуро Видаль жуда яхши ўйнашди ва бошқа футболчиларимдан ҳам мамнунман. Германия жуда кучли жамоа. Биз уларга тенгма-тенг қаршилик кўрсатдик.

Биз биринчи бўлимда кўпроқ тўп назоратини ўзимизда сақлашга уриндик ва жуда катта куч сарфладик. Шу сабаб иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари кузатилди. Аммо биз ўйин охирида дурангни сақлаб қолиш учун ўйнамадик” дейди Пицци.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика