UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  22 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  7

ПФЛ: Темурхўжа Абдуҳолиқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди Янгиликлар

ПФЛ: Темурхўжа Абдуҳолиқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Чемпионат
«Қизилқум»га қарши 18-тур ўйинида рақибига оёқ билан зарба бергани учун «Динамо» ҳимоячиси Акмал Бозоров учта ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Олмалиқ» ҳужумчиси Шавкат Саломов ҳамда «Машъал» дарвозабони Ботир Носиров 19-тур доирасидаги «Олмалиқ» – «Машъал» учрашуви якунлангач ўзаро жанжаллашгани учун жаримага тортилдилар ва огоҳлантирилишди. Шунга ўхшаш ҳолат такрорланадиган бўлса жиддий чора кўрилади.


Кубок
«Насаф»га қарши Ўзбекистон Кубоги ½ финали дастлабки учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.


Биринчи Лига
«Хотира-79» ҳужумчиси Д. Абдужабборов иккинчи босқич 1-туридан ўрин олган «Зомин» клубига қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Хотира-79» ҳужумчиси Соҳиб Абдуллаев иккинчи босқич 1-турида «Зомин»га қарши ўйинда учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификаци қилинди.

«Хотира-79» клуби бошлиғи Илхом Отавалиев «Зомин»га қарши иккинчи босқич 1-тур учрашуви якунлангач ҳакамга оёғи билан зарба бергани учун 2015 йилги мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

«Обод» ҳимоячиси Камолиддин Тожибоев иккинчи босқич 1-турида «Косонсой»га қарши учрашувда тўп учун курашда рақибига нисбатан атайин зарба бергани учун иккита ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Насаф-2» ҳужумчиси С. Есибаев иккинчи босқич 1-тури доирасидаги «Ёзёвон-Лочинлари»га қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун 3та ўйинга четлатилди.

«Пахтакор-2» ҳужумчиси Беҳзод Ғанижонов «Насаф-2» клубига қарши иккинчи босқич 3-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика